Audi компанияси янги Q8 кроссоверини тақдим этди. Модель тақдимоти Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида махсус маросимда бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Мотор» хабар қилди.
Янги машинанинг габарит узунлиги 4,99 метрни, эни — икки, баландлиги эса 1,71 метрни ташкил қилади.
Q8 фақат беш ўринли бўлиши мумкин, бироқ Қ7 каби етти ўринлини ҳам буюртма қилиш мумкин. Янги Audi юкхонасининг ҳажми орқа эшиклар кўтарилган ҳолатда 605 литрни, йиғилган ҳолатда эса 1755 литрни ташкил қилади. Автомобильнинг дизел двигателли модификацияси 2145 килограмм вазнга эга.
Тўлиқ узатмали автомобиль уч литр сиғимли бензин ва дизел двигателли талқинда тақдим этилган. Улар мос равишда 340 ва 286 от кучига эга.
Бензин двигателли талқин саккиз диапазонли автоматик тезлик узатиш қутисига эга. Дизелли талқин 6,3 сонияда 100 км/соат тезликка эришади.
Q8 салонига 10,1 дюймли дисплей, ҳароратни назорат қилиш учун жавоб берадиган яна битта 8,6 дюймли экран, шунингдек, 12,3 дюймли ускуналар панели ўрнатилади. 2019 йилда машинани смартфон ёрдамида масофадан бошқариб, гаражга киритиш имконияти пайдо бўлади.
Изоҳ (0)