АҚШ президенти Дональд Трамп қулай вақтда Пхеньянга ташриф буюришга сўз берди ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин тарихда илк Америка—Шимолий Кореянинг Сингапурдаги саммити якунлари бўйича Оқ Уйга ташриф буюриш таклифини қабул қилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Трампнинг сўзларига қараганда, Ким Чен Ин Оқ Уйга бироз кейинроқ, қулай вақтда ташриф буюради.
12 июнь, сешанба куни Сингапурда АҚШ—Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Сентоса оролидаги «Капелла» меҳмонхонасида мамлакатлар етакчилари якуний ҳужжатни имзолади. Трамп ва Ким Чен Ин ҳужжатни «комплекс» деб атади.
Изоҳ (0)