Хулен Лопетеги 2018 йилги Жаҳон Чемпионатидан сўнг Мадриднинг «Реал»ини бошқаради. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилди.
51 ёшли испан мутахассиси билан 3 йиллик шартнома тузилди.
Лопетеги Испания терма жамоасини 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувида жамоа 19 учрашув ўтказиб, бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган (13 ғалаба ва 6 дуранг).
Испаниялик мутахассис «Порту» (2014—2016 йилларда) ва «Реал Мадрид Кастилья» жамоаларини (2008/09 йилги мавсумда) бошқарган.
Хулен Лопетеги «Реал»да 1988—1991 йилларда дарвозабон бўлган, бироқ у мадридликлар шарафини Испания чемпионатида фақат бир ўйинда ҳимоя қилган. 1994—1997 йилларда у «Барселона» сафида бўлган, аммо у каталонияликлар клубида ҳам асосий дарвозабон бўла олмаган.
Изоҳ (0)