Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 июнь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюради.
«Дарё» мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти 2017 йил 22—23 июнь кунлари Фарғонага ташрифи чоғида вилоятдаги туман ва шаҳарларда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, янги корхоналар ташкил этиш, иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш юзасидан муҳим вазифаларни белгилаб берган эди.
Президент Фарғонага ташрифи давомида мазкур режалар ижроси, истиқболдаги лойиҳалар билан танишади, халқ билан мулоқот қилиб, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.
Куннинг иккинчи ярмида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаолларининг видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)