АҚШ маъмурияти КХДРнинг Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришни амалга ошириш нияти самимий-самимий эмаслигини билишни истайди. Бу ҳақда 11 июнь, душанба куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Сингапурда журналистлар учун брифингда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимолий Корея Корейс яриморолини ядровий қуролсизлантиришни амалга ошириш йўналишини тасдиқлади. Бу режалар самимий ёки самимий эмаслигини билишни истаймиз», — дея таъкидлади у.
«Шимолий Корея билан дипломатик музокараларда эришмоқчи бўлган асосий мақсадимиз ўзгармаган: Корея яриморолини тўлиқ ядровий қуролсизлантириш. Бу бизга мақбул ягона натижа», — дея ишонтирди Помпео.
У КХДР ядро қуролидан воз кечса, АҚШ унга хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга тайёр эканлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)