Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12-июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18—20, кундузи 33—35 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг бошқа вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 18—23, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда кечаси 18—23, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида кечаси 18—23, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кечаси 18—23, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё кечаси 19—24, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 18—23, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 10—15, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.
Республика бўйлаб секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Изоҳ (0)