Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Туркиянинг Бодрум шаҳрида Ўзбекистон фуқароси осилган ҳолда топилди, деб ёзади «Podrobno.uz».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Жасад Гумушлук пляжида соҳил чизиғидан тахминан 20 метр узоқликдаги дарахтдан топилган.

Ушбу ҳолатдан шокка тушган сайёҳлар, маҳаллий аҳоли вакиллари, полиция ҳамда шифокорларни ёрдамга чақирган.

Жасадни дастлабки текширувдан ўтказиш натижалари у дарахтда бир неча соат осилиб турганини кўрсатди.

Кейинг текширувлар натижасида марҳумнинг шахси аниқланди. У 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шутератбек Расулов бўлиб чиқди.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум. Шутератбек Расуловнинг жасади Муғла провинцияси суд-тиббий институти ўликхонасига олиб борилган.

Полиция хориж фуқаросининг ўлими бўйича текширув олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар