«‘Жиззах аккумулятор заводи’ АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, «Жиззах аккумулятор заводи» АЖнинг устав капиталида «Ўзавтосаноат» АЖга тегишли улушнинг 51,78 фоизи (акциялар пакети) белгиланган тартибда хорижий инвесторларга сотилади.
Шу муносабат билан «Ўзавтосаноат» АЖга акциялар пакетининг бозор қийматини аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйиш топширилди.
Изоҳ (0)