Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Хўжайли туманидаги «Меҳрибонлик уйи»га Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Isuzu автобуси топширилди. Бу ҳақда ЎзА мухбири Есимхан Қаноатов хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

— Болалар байрамига бағишланиб республика миқёсида «Ҳар бир болага меҳр, эътибор» шиори остида ўтказилган тадбирлар доирасида автобуснинг берилиши болажонлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири Аманжол Аяпов. — Жўқорғи Кенгес томонидан берилган 275 миллион сўмлик Isuzu автобуси тарбияланувчиларини турли саёҳатларга олиб боришда қўл келади.

Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги ва «Экосан» ташкилоти томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига кийим-кечаклардан иборат совғалар тақдим этилди.

Маълумот учун, Меҳрибонлик уйида 145 нафар бола тарбияланмоқда. 16 тўгараклар тарбияланувчилар ихтиёрида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди