Страсбургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Руминия ва Литва ҳудудида жойлашган махфий қамоқхоналарида маҳбусларнинг қийноқларга солингани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Руминия ва Литва ҳукуматлари 2 та маҳбусга катта ҳажмда компенсация тўлаб беради. Маҳбуслар ҳозирда Гуантанамо қамоқхонасида сақланмоқда, улар терроризмда айбланган.
Литвага қарши фаластинлик Абу Зубайда номи билан машҳур Зайн ал-Абидин Муҳаммад Ҳусайн, Руминияга қарши эса Саудия Арабистони фуқароси, асли Яманда туғилган Абдул Раҳим ан-Нашири арз қилган. Судьялар арзларни асосли деб топиб, 100 минг евродан компенсация ҳамда суд харажатларини қоплаш учун 30 минг евро тўлашни белгилаган.
Аввалроқ Абу Зубайда ва ан-Нашири Польшага қарши ишни ютиб чиққан. Уларнинг 2011—2013 йилларда Польшадаги МРБ махфий қамоқхоналарида қийноққа тутилгани исботланган.
Изоҳ (0)