Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

7−8 июнь кунлари Тошкентда «Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон экологик ҳаракати матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди .

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Маълум қилишича, конференцияни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) фаолияти доирасида минтақа давлатларининг Оролбўйи муаммоларини ҳал этишга қаратилган амалий ҳаракатларини келишиш, Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳокама қилиш ва белгилаб олиш, шунингдек, уларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишдан иборат.

Конференцияда Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари депутатлари, вазирлик ва идоралари раҳбарлари, хорижий мутахассислар, 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг етакчи мутахассислари, БМТ, ОҚХЖ, МОМЕМ, Жаҳон банки экспертлари, хорижий компаниялар, халқаро ташкилотлар, етакчи молия институтлари вакиллари иштирок этади.

Конференция иштирокчилари Оролбўйига, жумладан, Нукус, Муйноқдаги «Кемалар қабристони»га ва бошқа объектларга ташриф буюриб, ҳудуддаги экологик вазият билан бевосита танишиш имкониятига эга бўладилар. Маҳаллий аҳоли ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.

Анжуман Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар Академияси томонидан ташкил этилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган