2018 йил 29 май куни Тошкент шаҳрида тонги 04:00 да «ЗИЛ-4505» автомашинаси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
1952 йилда туғилган, яшнободлик нафақахўр С.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)