«Реал»нинг испаниялик ҳимоячиси Даниэл Карвахаль Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль»га қарши учрашувнинг 37-дақиқасида жароҳат олиб, ўз ўрнини Начога бўшатиб беришга мажбур бўлди.
Таъкидланишича, Карвахалга ташхис қўйилган бўлиб, футболчининг бели ўнг қисмида мушаклар жароҳатланган. Бундай жароҳат туфайли, футболчиси катта эҳтимол билан Россиядаги Жаҳон Чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин.
Маълумот учун икки йил аввал Дани Карвахаль ЕЧЛ финалида «Атлетико Мадрид»га қарши ўйинда (1:1, пенальтилар бўйича 5:3) ҳам жароҳат олиб, Франциядаги Евро-2016 мусобақасини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.
Изоҳ (0)