• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бир ҳадис шарҳи — Ислом умматига Рамазонда берилган бешта хос хислат

    «Islom.uz» портали Ислом умматига Рамазонда берилган бешта хос хислат ҳақидаги ҳадис шарҳини келтириб ўтди.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

    «Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматимга Рамазонда аввалги  умматларга берилмаган бешта хос нарса берилди. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳга ёқади ва наздида мушкдан яхши. Сувдаги балиқлар ифтор вақтигача истиғфор айтишади. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безайди ва «Яқинда тақводор бандаларим дунё қийинчиликларини ташлаб, сени олдингга келишади», дейди. Рамазонда ҳамма ўзбошимча шайтонлар кишанланади, Рамазондан ташқаридек ўзларининг ёмон ишларини қила олмайдилар. Ва сўнгги куни, рўза тутганларнинг гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар. Саҳобалар: «Бу Қадр кечасими?» дейишди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, ишчи билан иш тугагач ҳисоб-китоб қилинади», дедилар.

    Шарҳ: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда аввалги рўза тутган умматларнинг эмас, балки ўзларининг умматлари  учун Аллоҳнинг раҳмати бўлган бешта хос нарса ҳақида гапириб бердилар. Агар биз бу неъматларнинг қадрига етганимизда эди, бу Аллоҳнинг хос марҳаматидан кўп кўп ажрланиб қолишга ҳаракат қилган бўлар эдик.

    Биринчиси: рўзадорнинг очлик сабаб оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳга мушкдан севимлироқдир.

    Уламоларимизнинг бу ҳақда саккиз хил фикрлари мавжуд бўлиб, улар ичида учта фикр кучлироқдир.

    Биринчиси, Аллоҳ охиратда бу ҳид эвазига мушкдан ҳам ёқимлироқ, хушбўйроқ ҳид ато этади.

    Бу аниқ ихтилофи йўқ фикр.

    Иккинчи фикр, қиёмат куни бандалар қабрларидан чиқарилганда уларниг оғизларидан мушку анбар ҳиди келиб туради, ва бу уларниг рўзадорлар эканлигига далил бўлади.

    Учинчи фикр, Аллоҳ Таоло бу ҳидни бу дунёда ҳам мушкдан кўра кўпроқ яхши кўради. Буниси севги мавзусига тааллуқли. Агар кимдир кимгадир нисбатан боғлиқлик сезса ва севса, унинг бадбўй ҳиди ҳам мингта мушкдан яхши ва суюклироқ бўлади.

    Иймон келтирган, рўза тутган банданинг асл мақсади – Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, У Зотнинг суюкли бандасига айланиш.  Рўза Аллоҳ энг яхши кўрган амаллардандир. Ҳар бир эзгу амал учун ажрлар фаришталар орқали берилади, лекин рўза учун мукофотни Аллоҳнинг ўзи беради, чунки бу ибодат фақат Аллоҳ учундир. Баъзилар мукофот Аллоҳнинг Ўзидир дейишади. Яъни Аллоҳ билан учрашишдан ҳам буюкроқ нима бўлиши мумкин?!

    Бошқа ҳадисда рўза ибодатнинг ҳамма турларига эшик экани айтилган.

    У қалбларни нурафшон қилади, шундан инсонда бошқа ибодат турларига рағбати кучаяди, фақат рўза ҳақиқий маънодаги рўза бўлсагина шундай. Фақат оч юришни ўзи кифоя қилмайди, рўзада ҳамма одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш керак.

    Шу ерда эътиборга лойиқ бир савол бор, ҳид мавзусига тегишли ҳадисга биноан баъзи бир имомлар пешиндан кейин рўзадорга мисвок ишлатишни ман қилишади. Ханафий уламолари эса, мисвокни хоҳлаган вақтда ишлатиш мумкин, сабаби у тишлардаги ҳидни кетказади, ҳадисда айтилган ҳид инсоннинг бўш ошқозонидан чиқади, тишидан эмас, дейишади. Ханафийларниг бу далиллари ҳадис ва фиқҳ китобларида келтирилган.

    Иккинчиси: бу балиқларниг истиғфор айтиши. Бу билан инсонга кўп нарсалар дуо қилишини билиб олса бўлади. Бу мавзу кўп ҳадисларда келтирилган. Баъзи ҳадисларда фаришталар рўза тутган одам учун истиғфор айтиши келтирилган. Уламолар айтадиларки: «Балиқларга оид гаплар Аллоҳнинг – «Албатта иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга  Роҳман муҳаббат пайдо қилур» (Марям сураси, 96-оят) сўзлари билан бевосита боғлиқ».

    Яна ҳадисда айтилади, «Агар Аллоҳ таоло бирор бандасини яхши кўриб қолса, Жаброил алайҳиссаломга: «Мен бу бандамни яхши кўраман сен ҳам яхши кўргин!» дейди. Жаброил алайҳиссалом уни яхши кўради ва осмон аҳлига нидо қилиб, фалончи одамни Аллоҳ яхши кўрди энди сизлар ҳам яхши кўринглар» дейди. Барча осмон аҳли уни яхши кўради. Шундан сўнг ерга уни яхши кўриш амри бўлади».

    Бундай инсонни атрофидагилар яхши кўриши ажабланарли ҳолат эмас. Бу яхши кўришлик шу даражада кенг ёйиладики ҳатто денгиз маҳлуқлари ҳам уни яхши кўриб ҳаққига дуо қилишади. Яъни яхши кўришлик қуруқликдан тортиб денгизгача қамраб олиши бу рўзадорга бўлган севгининг юқори чўққисидир.  Худди шу йўл билан ўрмон аҳлининг ҳам дуоси борлиги маълум бўлди.

    Учинчиси: бу жаннатнинг безатилиши. Бу ҳақда ҳам кўп ҳадисларда айтилган. Жаннатнинг Рамазон учун безатилиши йил бошида бошланади.  Одатдагидек, меҳмоннинг келишига қандай тайёргарлик кўрилса, шунга яраша эртароқ ҳаракат қилинади. Худди шундай никоҳ тадорига ҳам бир неча ой аввал бошланади.

    Тўртинчи: ўзбошимча шайтонларнинг кишанланиши ва бу сабабли гуноҳлар сони камаяйиши. Муборак Рамазон ойида, Аллоҳнинг раҳмати туфайли ибодат сонини ошиши кутилган эди, шайтонлар силласи қуригунча одамларни йўлдан уриши, ва гуноҳлари ҳар қандай чегарадан чиқиб кетиши керак эди. Лекин шунга қарамасдан, кўриб тасдиқланишига кўра маъсият қилиш камайган. Қанча маст қилувчи ичимлик ичувчилар бор, айнан Рамазон ойида ичишни тўхтатадилар. Худди шундай бошқа гуноҳлар ҳам камаяди. Шунингдек савоб иш қилувчилар сони кўпаяди. Эътибор берган бўлсангиз, масжидларда жамоатнинг сони кескин ортган бўлади.

    Лекин барибир гуноҳлар қилинаверади.  Гуноҳлар қилиниши биз ўрганаётган ҳадисга зид келмайди. Чунки гуноҳлар шайтон сабабли қилинса-да, йил давомида уларга боғланганлик ва уларнинг заҳарли ҳаракатлари туфайли нафс уларга шу даражада кўникиб уларнинг таъсири остига тушиб қолганлигидан, бу қилинган гуноҳ, уларга гуноҳ сифатида эмас оддий одат сифатида қабул қилиниш даражасига етганлигидандир.

    Шу сабабли Рамазон ойидан бошқа ойларда гуноҳ қилувчи одамлар, Рамазон ойида ҳам гуноҳ қилаверишади. Токи нафсга итоат этилар экан шундай бўлаверади.

    Яна битта сабаб бор, Расулуллоҳ саллоллолҳу алайҳи васаллам: «Инсон гуноҳ қилганда унинг қалбида битта қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилса у кетади, тавба қилмаса қолади. Агар у яна бошқа гуноҳни содир этса, яна янги қора доғ пайдо бўлади. Ва шу йўсинда бутун қалби қорайиб кетгунича давом этади. Шундан сўнг бу қалбга яхшилик кирмайди», деб марҳамат қилганлар.

    Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай хабар беради: «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғоб бўлиб ўрнашиб қолган холос.» (Мутаффифин сураси, 14-оят).

    Бу ҳолатда қалбнинг ўзи маъсиятга мойил бўлиб қолади. Шу сабабли кўпчилик бир гуноҳни уялмасдан қилаверади, лекин улар олдида шу каби бошқа гуноҳ ишлар чиқса, қалби унга қарши чиқади. Масалан, агар маст қилувчи ичимлик ичувчи одамга чўчқа гўшти таклиф қилинса, унга нисбатан нафрати ошиб кетади, аслида иккаласининг гуноҳи бирдек оғир.

    Шундан биламизки, Рамазондан ташқарида гуноҳ содир этилганда, қалблар уни ранги билан қопланади. Кейин у гуноҳларни бажариш учун уларга Рамазон ойида шайтонларнинг кераги бўлмай қолади.

    Ҳар бир одам ўзидан келиб чиқиб шуни кузатиши мумкин, муборак Рамазон ойида эзгу амалларни қилиш учун ёки гуноҳлардан сақланиш учун, бошқа ойлардагидек жуда катта куч талаб қилинмайди. Озгина қатъийлик ва диққат бўлса кифоя.

    Бешинчиси: бу ҳамма рўза тутганларнинг Рамазоннинг сўнгги кечасида кечирилиши.

    Рамазон кечаларининг энг хайрлиси Қадр кечасидир. Шунинг учун саҳобалар ундай фазл шу кеча учун бўлса керак деб ўйлашди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уларга Қадр кечасининг қиймати алоҳида, бу фазл эса Рамазоннинг тугаши муносабати билан эканини уқтириб, «Йўқ, ишчи билан иш тугагач ҳисоб-китоб қилинади», дедилар.

    24.05.2018, 10:45   Изоҳ (0)   32150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Tashkent City’даги барча майдонлар сотиб бўлинган

    24.05.2018, 10:36

    Ўзбекистонда Йўл ҳаракати қоидалари енгил ва юк машиналарига кундузги юриш чироқларидан мажбурий фойдаланиш талаби билан тўлдирилди

    24.05.2018, 10:29

    Тошкентда пиёдалар йўлагида кекса кишига йўл бермаган 15 нафар ҳайдовчининг барчаси жаримага тортилди (видео)

    24.05.2018, 10:17

    Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида транспорт ҳаракатининг чекланган энг юқори тезлигини пасайтириш таклифи тасдиқланмади

    24.05.2018, 10:16

    Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги мурожаат Олий Мажлис муҳокамасига ўтди

    24.05.2018, 09:45

    Самарқандда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб-интернат директори ишдан бўшатилди

    24.05.2018, 09:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.