Йил бошидан буён хорижий валютанинг ноқонуний муомаласига қарши кураш бўйича тезкор тадбирлар жараёнида 1099 та қонунбузилиш аниқланди. Ҳуқуқбузарлардан ноқонуний муомалага киритилган 1 миллион 350 минг доллар ва 3 миллиард 200 миллион сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Бу ҳақда, Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар қилди.
Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти солиқ базасини кенгайтириш бўйича ишларни кучайтирди — 2723 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 1361 та жиноят фош этилди ва 1354 та маъмурий иш юритилди.
Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ 202 та жиноят иши қўзғатилди. Ҳисобланган маблағлар ва аниқланган зарар миқдори 525,5 миллиард сўмни, ундирилгани 160,4 миллиард сўмни ташкил қилди.
Бюджетга 303,3 миллиард сўм қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 112,4 миллиард сўмининг ундирилиши таъминланди.
Изоҳ (0)