«Ўзстандарт» агентлиги томонидан ОАВ ходимлари учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда «Дарё» вакили қатнашди.
Унда журналистлар учун «Республикамизда маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни халқаро даражада тан олинишида миллий органларнинг ўрни» мавзуси юзасидан тўлиқ маълумот берилди.
Матбуот анжуманида «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати раҳбари А. Расулов ҳамда «Ўзбек-турк тест маркази» қўшма корхонаси директори М. Хамзаев ва бир қатор масъул ходимлар иштирок этди.
Дастлаб ОАВ ходимларига қўшма корхона фаолиятидаги устивор йўналишлар ва маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимлари хусусида кўргазмали маълумотларнинг тақдимоти ташкил этилди.
Тадбирда маълумот берилишича, республикада ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотларининг сифатини халқаро стандартлар талаблари асосида синаш ва синов натижаларининг халқаро тан олинишига эришиш мақсадида «Тўқимачилик маҳсулотларини синаш лабораторияси» Туркиянинг аккредитатлаш ташкилоти (TURKAK) томонидан ISO 17025 «Синов ва калибрлаш компетентлигига қўйилган умумий талаблар» халқаро стандарти талабларига мувофиқ аккредитация қилинди.
Матбуот анжумани ниҳоясида журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Изоҳ (0)