Жорий йилнинг 21 май куни Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига Матлаб Муродова қўнғироқ қилиб, хонадон эшиги қулфланиб қолганлиги, ичкарида эса кичик фарзанди қолганини маълум қилиб, ёрдам сўради. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоблар ёрдамида эшикни очди. Ичкарида қолган болакай соғ-саломат онасига топширилди.
Изоҳ (0)