Хитой халқ дипломатияси стратегиясини ўрганиш маркази директори Ли Синьюй хоним ўз делегация аъзолари билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабулида бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Меҳмонлар 2018 йил август сентябрь ойларида Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида Ўзбекистон – Хитой ёшлари ўртасида «Бир йўл, бир поезд» лойиҳаси бўйича ўтказиладиган ёшлар фестивалига тайёргарлик даражаси қандай кетаётганлик хақида келишиб олди. Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгашининг бир гуруҳ аъзолари Хитой Республикасига таклиф қилинди.
Маданият ва санъат соҳасида ҳам кўп таклифлар муҳокама қилинди.
«Фарзанд тарбияси ҳаммамиз учун муҳим, уларни боғча ёшидан ҳаётга тайёрлаб боришимиз керак», — деб таъкидлади Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Боқиевич.
Спорт соҳасида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Делегация вакиллари мамлакатда ёшларга яратиб берилган шароитлар юкори даражада эканлигини, ҳамма имкониятлар борлигини ўз кўзлари билан кўриб танишиб чиққанликларини гапириб берди.
Мулоқот сўнгида Хитой ва Тошкент шаҳри ўртасида дўстона муносабатларни юқори босқичга олиб чиқиш ва келгусидаги режалар ҳақида ҳам сўз юритилди. Томонлар бир-бирига эсдалик совғалари топширди.
Изоҳ (0)