Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси «Покистон – Хитой дўстлик маркази» савдо майдончасида ташкил этилган Dream Home EXPO-2018 халқаро кўргазмасида иштирок этди. Бу ҳақда «Жаҳон» агентлиги хабар бермоқда.
Кўргазма Покистон қурувчилари ва ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ва Jang Group медиагуруҳи томонидан таашкил этилди. Тадбирда 500 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик қурилиш компаниялари, йирик саноат корпорациялари, маиший техника ишлаб чиқарувчилари қатнашди.
Made in Uzbekistan деб номланган миллий павильонда қурилиш материаллари, кабель-сим маҳсулотлари ва бошқа товарлар намойиш этилди.
Ташрифчиларда Ўзбекистон павильони катта таассурот қолдирди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)