Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ўтган ҳафта ўтказилган операциядан келиб чиққан асоратлар туфайли қайта шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
82 ёшли сиёсатчи охирги вақтлар учинчи марта госпитализация қилиниши. Февралда Аббос АҚШда шифохонага ётқизилган эди.
Маҳмуд Аббос 2004 йили Ёсир Арофатнинг вафотидан сўнг Фаластин президентига айланган эди.
Изоҳ (0)