Россиялик миллиардер, «Челси» футбол жамоаси эгаси Роман Абрамовичга Буюк Британия ҳудудида яшаш ҳуқуқини берадиган виза узайтирилмади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, виза муддати бир неча ҳафта муқаддам тугаган, аммо янгиси ҳалигача берилмаган. Айни пайтда, бошқа манбаларга кўра, бизнесменга рад жавоби берилмаган, расмийлар унинг ҳужжатларини кўриб чиқишда давом этмоқда.
Ҳозирча бирор томон бу борада расмий изоҳ бермади.
Изоҳ (0)