Амстердам каналлари — шаҳарнинг энг диққатга сазовор қисмларидан бири ҳисобланади. Улар ҳатто ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига ҳам киритилган. Каналлар узунлиги юзлаб километрни ташкил этади ва улар устидан 1500 дан ортиқ кўприк ўтган. Айнан Амстердам Шимолий Венеция деб аталади. TravelAsk мазкур шаҳарда жойлашган ажойиб уйларнинг суратларни тўплаб тақдим этди.
Шаҳардаги Эйбург ҳудудида бир нечта сунъий ороллар қурилган. Ҳали тўлиқ битмаган ҳудудда ҳозирнинг ўзида 20 мингдан ортиқ одам истиқомат қилмоқда. Ҳудуднинг ўзига хос жиҳати — бу ердги уйлар сув устига қурилган. Ватербуурт микрораёнида 70 дан ортиқ сузувчи уйлар мавжуд.
Изоҳ (0)