Франция полицияси Париж шаҳрида ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилган чеченистонлик Хамзат Азимовнинг ота-онасини ҳибсдан озод қилди, деб хабар беради Meduza.
Полиция терговнинг мазкур босқичида Азимовнинг ота-онасининг дахли йўқ, деб топган. Бироқ Франция ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Азимовнинг Абдулҳаким исмли дўстини ҳибсда қолдирди. Полиция унинг ортидан Париждаги ҳужумларгача, яъни у 2017 йилнинг январида Суриядаги террорчиларга қўшилишга уринган Инес Хамза исмли аёлга уйланганидан бери кузатади.
21 ёшли Хамзат Азимов 12 май куни Париж марказида ўткинчиларга ҳужум қилган эди. У бир кишини ўлдирган ва полиция томонидан отиб ташлангунига қадар яна тўрт кишини жароҳатлаган.
Қайд этилишича, Азимов ўзини ИШИД тарафдори деб билар эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)