16 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Туркия элчиси Аҳмет Башар Шен билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Туркия муносабатларининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда 18 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация иштирок этиши элчига расман маълум қилинди.
Изоҳ (0)