Энди сўмни конвертация қилишнинг зарурати йўқ, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг сўмли VISA картаси ҳам Ўзбекистонда, ҳам унинг ташқарисида ҳақиқий универсал тўлов воситасига айланди.
Банк карталарини «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг исталган филиалидан олиш ва пластик карточкани нақд пул, иш ҳақи тўловлари, омонат ёхуд бошқа пластик карточкадаги маблағлар ҳисобидан исталган миқдорда ва исталган вақтда тўлдириб туриш мумкин.
Миллий валютадаги VISA пластик карточкаларидан чет эл давлатларида ушбу давлатларда белгиланган валютада ёки интернет тармоқларида операцияларни амалга ошириш мумкин.
Изоҳ (0)