Сурия мухолифати вакиллари Остонада баёнот билан чиқди. Улар навбатдаги музокаралар учун Россияга боришдан бош тортди, деб ёзади «Nur.kz».
Остонадаги йиғилиш чоғида кафил мамлакатлар — Россия, Туркия ва Эрон Сурия низоси бўйича музокараларнинг келгуси доираси Сочида бўлиб ўтишини маълум қилган эди.
Айни вақтда, Сурия мухолифати делегацияси раҳбари Аҳмад Томнинг сўзларига кўра, уларни Россияга боришга ҳеч қандай баҳона кўндира олмайди.
Бундай баёнотни мухолифатнинг яна бир аъзоси ҳам билдирди. «Россия ўз позициясини, нима истаётганини қайта кўриб чиқиши керак. Агар улар бизни музокаралар учун Сочига чақирса, биз у ерга бормаймиз», — деди Ёсир Абдулраҳим.
Сурия бўйича музокараларнинг тўққизинчи доираси Остонада 15 май куни якунланди.
Изоҳ (0)