Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг мамлакатдаги элчисини чақириб, унга Туркиядан чиқиб кетишни таклиф этди. Бу ҳақда вазирликдаги манбасига асосланиб, «Газета.ru» хабар берди.
«Исроил элчисига Туркиянинг Тел-Авивдаги элчиси консултация учун чақириб олингани ҳақида хабардор қилинди. Шунингдек, Исроил элчисига ўз мамлакатига қайтиш таклифи билдирилди», — дейди Туркия ТИВ вакили.
Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилнинг Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатлари туфайли, Анқара АҚШ ва Исроилдан ўз элчиларини чақириб олишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)