Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Буюк Британия парламенти аъзоси, Европа ва Америка масалалари бўйича вазири сэр Алан Дункан билан учрашди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувимиз илиқ ва дўстона руҳда ўтди. Британия ҳукумати Ўзбекистоннинг ислоҳотлар йўли ва ривожланиш босқичларини қўллаб-қувватлаши билдирилди», — дейилади Алан Дунканнинг Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга жўнаб кетган эди.
Изоҳ (0)