Исроил қўшинлари Ғазо сектори билан чегарадаги намойишни ўққа тутиши оқибатида қурбон бўлган фаластинликлар сони 41 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий тиббий хизматлар вакили Ашраф ал-Кидра баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Олдинроқ 16 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
14 май куни Ғазо секторининг 15 мингга яқин аҳолиси норозилик намойишига чиқди ва Исроил чегарасига қараб йўл олди. Намойиш иштирокчилари ўша ерда исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашди.
Айтилишича, Исроил ҳарбийлари намойишнинг энг фаол иштирокчилари томон ўт очмоқда. Ярадорлар сони 1,7 минг киши атрофида.
Норозилик акцияси Қуддус шаҳрида АҚШ элчихонаси очилиши, шунингдек Исроил давлатига асос солинганига 70 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилди.
Изоҳ (0)