АҚШ КХДР билан узоқ муддатли келишувга эришмоқчи, у ерда ҳокимиятн ўзгартириш мақсади эса қўйилмаяпти. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео баёнот берди, деб ёзади «РИА Новости».
Унинг сўзларига қараганда, президент Дональд Трамп узоқ муддатли келишувга эришишга уринади. Бу келишувга Шимолий Кореянинг амалдаги ҳокимияти билан эришилади.
12 июнь куни Сингапурда АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)