Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 11 май куни тонг соат 04:30 лар атрофида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Бекобод туманида яшовчи Ж.М. ўзининг Nexia машинасини Ўрта Чирқиқ тумани ҳудудидан ўтган «Нурафшон—Тошкент» йўлининг 16-километрида ҳайдаб кетаётганида икки пиёдани уриб юборган.
«Натижада ҳар иккала пиёда ҳам олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)