Венгрия парламенти 10 май куни кўпчилик овоз билан Виктор Орбанни мамлакат бош вазири лавозимига қайтадан сайлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
2018 йил апрелидаги сайлов якунларига кўра унинг партияси парламентда 199 ўриндан 133 тасини қўлга киритган.
8 май куни Венгрия парламент биноси олдида минглаб одамлар тўпланиб, Орбанга нисбатан норозиликларини билдирди. Улар Орбаннинг миллатчилик ва изоляционизм сиёсатига қарши.
Шунга қарамай, қайтадан сайланган бош вазир биринчи чиқишида Венгрия еврозонадан чиқиб кетмаслигини, лекин айни пайтда Европа Иттифоқига қўшилмаслигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)