АҚШ фуқароси, асалчи Уоллес Лизервуд юк машинасига кириб олган минглаб арилар билан биргаликда 65 километр йўл юрди. Бу ҳақда ABCNews хабар берди.
Лизервуд ҳашаротларни сотиш учун олиб кетаётган бўлган ва тушлик қилиш учун тўхтаган. Асалчи машинага қайтиб келганида 3 мингга яқин ари қутиларидан чиқиб юк машинасининг кузовини тўлдириб юборганини кўрган. У барибир йўлни давом этишга қарор қилди. «Мен ариларни йўқотишни истамадим. Ҳар бир қути 165 доллар туради», — дейди Лизервуд.
Ўзининг саёҳатини асалчи видеога олган. Йўлда бирорта ҳам ари уни чақмаган, бироқ Лизервуд юк машинасини бўшатётганда ҳашаротлар унга ҳужум қилган.
Изоҳ (0)