Покистон вазири Ахсан Иқболга радикал сиёсий партия аъзоси ўқ узганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Жиноятчи ҳибсга олинган ва у ўзининг Техрик-э-Лабайк сиёсий партиясига аъзо эканлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 май куни Покистонда мамлакат Ички ишлар вазирига суиқасд уюштирилган. У елкасидан жароҳат олган.
Изоҳ (0)