5 май, шанба куни Самарқандда «Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари. Муаммолар ва уларни ечиш йўллари» мавзусида республика конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Конференция Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика истисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил қилинди.
Тадбирда таъкидланишича, 2018 йили туғуруқхоналарни жиҳозлашга 50 миллион АҚШ доллари ажратилган. 2017 йил соҳага сарфланган маблағ 17 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш учун давлат 194 миллион АҚШ доллари, ҳомийлар 3 миллион АҚШ доллари, халқаро ташкилотлар 188 миллион АҚШ доллари ажратган.
Изоҳ (0)