2012 йилдан буён 2 415 жуфт оёқ кийимни ўғирлаган Эндрю Мустер 4 минг доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда, деб ёзади AfishaDaily.
Суд 44 ёшли Мустерни клептоман деб топди ва жиддий жазо муддатини тайинламади. Энди Мельбурннинг шимолий шаҳарлари аҳолиси оёқ кийими жуфтини (баъзан ҳатто бир неча жуфтни) олиб кетиш учун Эппинг мемориал залига келмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, баъзи ботинкаларда пайпоқлар ҳам қолиб кетган, жиноятчи уларни чиқариб ўтирмаган. Бунда жиноятчининг ўзи деярли ҳар доим ялангоёқ юрган, полиция уни кўча кемараларидан айнан шу орқали таниган.
Изоҳ (0)