Instagram айрим фойдаланувчилар учун ўзининг электрон тўлов функциясини ишга туширмоқда. Бу ҳақда TechCrunch нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Янги функция кредит картасини профилнинг бир қисми сифатида рўйхатдан ўтказиш, ПИН-кодни созлаш, шундан сўнг харидларни Instagram’дан чиқмасдан туриб амалга ошириш имкониятини тақдим этади.
Instagram матбуот котиби чипталарни брон қилиш, шунингдек, ресторан ва салонларда тўловларни амалга оширишга ёрдам берадиган тўлов воситаси пайдо бўлганини тасдиқлади, бироқ бундан ҳозирча чекланган миқдордаги ҳамкор сервислар фойдалана олишини маълум қилди. Тез кунларда кино чипталарини ҳам Instagram орқали харид қилиш мумкин бўлади.
Таъкидланишича, мазкур янгилик реклама берувчилар учун жиддий рағбатга айланади, чунки Instagram’нинг бу сервиси харидларни осонлаштиради ва вақтни тежашга хизмат қилади. Бундан ташқари Instagram Payments фойдаланувчиларни ўз-ўзидан пайдо бўладиган кўпроқ харидларни амалга оширишга мажбурлайди.