Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мутахассислари томонидан Tashkent City веб-сайти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастур Тошкент шаҳридаги маданий ёдгорликлар, хусусан, меҳмонхоналар, ресторанлар, истироҳат боғлари, аттракционлар, масжидлар, метро бекатлари ва машҳур хиёбонлар ҳақида ахборот бериш учун мўлжалланган. Шунингдек, сайт орқали Тошкент шаҳрида рўй берган сўнгги янгиликлар ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин.
Ушбу дастурдан Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси, туристик компанияларда қўлланилиши мумкин.
Муаллифлар Шоиста Қосимова ва Абдуллохон Мунавваровлар ушбу дастурлари учун DGU 05077 рақамли гувоҳномага эга бўлди.