Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатда Telegram мессенжерининг блокланиши суд органларининг «буюртма қарори» эканлигини, ҳукумат бу каби қарорни қабул қилмаганини айтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Агарда одамларнинг ўзаро алоқасини чеклаш ёки блоклаш борасида олий даражада қарор қабул қилинганида бу ҳақда мамлакатнинг асл эгалари — халқ билиши керак эди. Бугунга қадар бирорта ижтимоий тармоқ ёки мессенжер ҳукумат томонидан блоклангани йўқ ва блокланмайди ҳам», — деб ёзади Руҳоний ўзининг Instagram’даги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Эрон суд органлари Telegram мессенжерини блоклаш ҳақида қарор қабул қилган.
Изоҳ (0)