Marvel комиксларининг мухлислари «Қасоскорлар» киносерияси бош салбий қаҳрамони Таносни айнан салбий қаҳрамон ролини кўришни истамаяпти. Twitter фойдаланувчилари унинг хатти-ҳаракатларини рационал тушунтиришга уринмоқда, деб ёзади Mashable.
Фильм сюжетига кўра, Танос чексизлик тошларини тўплаб, реалликни ўзгартиришга уринади. Бу куч ёрдамида у коинотнинг ярмини йўқ қилиб, бу билан мувозанатни тиклашни режалаштиради. Чунки коинотда аҳолининг кўплиги туфайли ресурслар тақчиллиги юзага келган.
Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларнинг кўпгина иштирокчилари Таноснинг бу хатти-ҳаракатлари мантиқан тўғри ва асосли деб ҳисобламоқда.
«Таноснинг аҳоли кўплиги муаммосини коинотнинг ярмини йўқ қилиш билан ҳал этиш ғояси TED маърузасига лойиқ», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Изоҳ (0)