Фарғона шаҳридаги рус мусиқали драма театрида режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг «Мафтун бўлдим» деб номланган мусиқали комедиясининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Фильм «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда «Dono Productions» кинокомпаниясида суратга олинган. Ишчи номи «Мафтунингман-2» бўлган ушбу фильмни суратга олиш ишлари 2017 йилнинг 12 май ойида бошланган эди.
2016 йилнинг ёз ойларида «Мафтунингман-2» фильмига кастинг эълон қилиниб, актёрлар танлови бутун мамлакат бўйлаб, ҳар бир вилоят марказида ташкил этилди. Кастингда жами 2 000 нафар номзод қатнашди. Актёрлик маҳорати юқори баҳоланган ёш номзодлар фильмда иштирок этган. Суратга олиш ишлари бутун Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилди.
Изоҳ (0)