Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида бўлганида ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш жараёнини бевосита кузатди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, мамлакатда ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилмоқда. Бу гувоҳномаларга ID мақоми берилган. Яъни, уларга микрочип ўрнатилган бўлиб, шахснинг паспорт маълумотлари киритилади. Паспорт бўлмаганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига ўтади.
Давлат раҳбари ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштириш тизимини юқори баҳолади.
Изоҳ (0)