Хонанда Шаҳзода 2 май куни Нукус шаҳридаги амфитеатрда концерт бериш учун бу ерга етиб келди, деб ёзади «KRuz.uz». Хонанда «Нукус fm» радиосига интервью берди.
Тўғридан-тўғри эфир давомида Шаҳзода бу йил «Истиқлол» санъат саройида концерт бермаслигини айтиб ўтди. Шунингдек у вилоятларга гастроль сафари уюштиришдан олдин санъатни тарк этиш ҳақида ўйлаганини ҳам маълум қилди.
Бошловчининг «Шаҳзода қандай она?» деган саволига, хонанда болалари билан дўст эканлигини, қаттиққўл бўлишни хоҳласа ҳам, бундай бўла олмаслигини, катта ўғли билан жуда яқин дўст эканини ва ўғлининг онасидан яширадиган сири йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)