Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган шаҳри ҳамда Тўрақўрғон ва Чуст туманларида учта боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тўрақўрғон туманидаги 10-давлат мактабгача таълим муассасаси 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, ота-оналар талаб ва истакларига кўра бу ерда 6 кунлик иш куни жорий этилган. Бешта гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган муассасада 14 нафар малакали педагог ходим кичкинтойларга таълим-тарбия беради. Хоналар миллий қадриятларимизни акс эттирувчи ва болаларни китоб ўқишга қизиқтирувчи ўқув-методик жиҳозлар, одоб-ахлоққа ўргатувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланган. Тарбияланувчилар учун 25 та ўйинчоқ компьютерлар тўплами келтирилиб, 8 та кузатув камераси ўрнатилди.

Наманган шаҳар «Сардоба» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Шерозий кўчасида бўш турган бинони ҳақиқий эртаклар шаҳарчасига айлантирган тадбиркор Муҳсин Бойматов ва қурувчи Исматилло Юсуповдан маҳалла аҳли жуда миннатдор.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Муассасанинг ўзига хос жиҳати шундаки, бу ерда бинонинг том қисмида хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда, тарбияланувчилар учун ўйин майдончаси ва ёзги айвончалар ташкил этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)