Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳаво ифлосланиши натижасида келиб чиқувчи касалликлар туфайли ҳар йили етти миллион киши вафот этади. Бу маълумотни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Унда таъкидланишича, ифлосланиш даражаси дунёнинг кўплаб қисмларида хавфли даражада юқори бўлиб қолмоқда. «ЖССТнинг янги маълумотларига кўра, ҳар ўн кишидан тўққиз нафари ифлослантирувчиларнинг юқори даражасига эга ҳаводан нафас олади, сўнгги ҳисоб-китобларга кўра эса, атмосфера ҳавоси ва бино ичидаги ҳавонинг ифлосланиши оқибатида ҳар йили 7 миллион киши вафот этади», — дейилади ташкилот пресс-релизида.

Бундай ўлимларнинг 90 фоиздан ортиғи аҳоли бошига паст ёки ўртача даромад тўғри келадиган мамлакатлар, асосан Осиё ва Африкадаги давлатлар ҳиссасига тушади.

Ташкилот қайд этишича, ҳаво ифлосланишининг «чегараси йўқ», ҳаво сифатини яхшилаш учун «барча даражалардаги ҳукуматларнинг мувофиқлашган чора-тадбирлари талаб қилинади».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк