Францияда истиқомат қилувчи россиялик Олеся Шемякова швейцарча кабобхонада янглишиб 7,7 минг франк (тахминан 7,7 минг доллар) чойчақа қолдириб кетди, деб ёзади Blick.
Бир финжон қаҳва ва бир бўлак торт учун пул тўлашда у буюртма нархи киритиладиган қаторга карта PIN-кодини ёзган. Ишсиз бўлган аёл хатосини кейинроқ банкдан хат олгач англаган. Аммо на банк ва на полиция аёлга ёрдам бера олган. Шунда у бевосита ресторан маъмуриятига мурожаат қилган. У ерда аёлга дастлаб пулининг ҳаммаси қайтарилишига ваъда беришган, аммо кейинчалик у билан алоқага чиқмай қўйишган.
Хабар берилишича, кабобхона эгасининг укаси зарар қопланишини ваъда қилган. Шемякинанинг ўзи воқеа ижобий якун топишига умид қилмаяпти. «Улар қуруқ ваъда билан қутулмоқчи. Шов-шув босилгач, яна ғойиб бўлишади», — деди у.
Изоҳ (0)