Россияни Қрим билан боғлаш учун қурилаётган Керчь кўпригининг устунларидан бири дарз кетди. Дарз кетган устун сурати Twitter фойдаланувчиси томонидан интернетга жойланди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Суратни жойлаган фойдаланувчининг сўзларига қараганда, 256-устун дарз кета бошлаган. Кўприк жами 595 устунга эга.
Устун қирғоқдан 8 километр нарида жойлашган. Айни пайтда уни тузатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)