Бухорода Bukhara Software Expo кўргазмаси ўтказилди
Бухоро давлат университетида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш бозорини янада ривожлантиришга оид Bukhara Software Expo кўргазмаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институтининг дастурчи-педагоглари, талаба-ёшлар иштирок этди.
Кўргазмада компьютер дастурлари, дастурий комплекслар, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари, мобил ва компьютер дастурлари, онлайн хизматлар намойиш этилди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар