Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Марказий разведка бошқармаси мамлакатга террорчи Усама бин Ладенни йўқ қилишда ёрдам берган шифокор Шакил Афридийнинг Покистон қамоқхонасидан қочишини уюштирган, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AFP

Фото: AFP

Америка ҳукумати шифокорни Пешовар қамоқхонасидан чиқариб олишни режалаштирган ва унинг қочишини ташкиллаштиришга уринган. Бу режани ISI (Покистон идоралараро разведка бошқармаси) барбод қилди. МРБда ишлайдиган маҳаллийлардан бўлган информатор бу ҳақда сотиб қўйган, деди вазиятдан хабардор манба.

Аввалроқ Афридий 2017 йил декабрда режалаштирилган қамоқдан қочиш туфайли, Пешовардаги қамоқхонадан бошқа жойга кўчирилгани хабар берилган эди.

АҚШ махсус хизматлари аллақачон Покистонга мурожаат қилиб, Афридийни топширишни сўраган. Америка махсус хизматлари бошқа махфий агентлар ўртасида ўзига бўлган ишончни сақлаб қолиш учун, ўзининг фош қилинган информаторларини ҳимоя қилади.

«Шу сабабли МРБ ҳукумат даражасида бир неча маротаба Афридийни топширишни сўраган. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг Покистонга нисбатан талаблари рўйхатида асосийси бўлган», — деди АҚШ махсус хизматларидаги манба.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган