Хитой ташқи ишлар вазири Ван I КХДРга жорий ҳафтада ташриф буюради. Бу ҳақда Хитой ТИВ баёнотига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди, деб ёзади «РБК».
Вазир Шимолий кореялик ҳамкасби таклифи билан 2—3 май кунлари Пхеньянга ташриф буюради. Ван Ининг КХДРга ташрифи КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви олдидан амалга оширилиши таъкидланмоқда.
Америка етакчисининг сўзларига қараганда, унинг Ким Чен Ин билан учрашуви бир ой давомида бўлиб ўтиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, учрашув Сингапурда ўтказилиши мумкин.
Изоҳ (0)